Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯНИНГ TERMINAL YAPI КОМПАНИЯЛАР ГУРУҲИ ФАРҒОНА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ЯНГИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2022-02-22 14:15:56    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида Истанбулда Terminal Yapı компаниялар гуруҳи бошқарув кенгаши раиси Мехмет Делимоллаоглу билан учрашиб, Фарғона халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш масаласини муҳокама қилди.

Бошқа соҳалардаги йирик лойиҳалар билан бирга, ҳозиргача дунё бўйича 40 та аэропортнинг қурилиши ва модернизациясида иштирок этган, Кипрдаги Эржан халқаро аэропортининг бошқарувини амалга ошираётган Terminal Yapı компаниялар гуруҳи Фарғона ҳалқаро аэропортини бошқарувга қабул қилиб, икки босқичда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунда дастлаб қўниш йўли қопламасини ва электр тизимини янгилаш, мавжуд терминални реконструкция қилиш ва кенгайтириш, иккинчи босқичда қўниш йўлагини кенгайтириш ҳамда янги терминал қуриш, беш йил муддатда аэропортда йиллик йўловчилар оқимини 3 миллион нафарга етказишни режалаштирмоқда. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида аэропортда 200 тонналик совуткичли мева-сабзавот сақлаш омбори ҳам барпо этилиши ҳамда замонавий юк терминали фаолияти ташкиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга, Фарғона халқаро аэропортида авиация соҳаси мутахассисларини тайёрлаш таълим маркази ташкил этиш ҳам лойиҳадан ўрин олган.

Лойиҳага биринчи йилда 15 миллион доллар, кейинги уч йилда 45 миллион доллар, жами 60 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш режалаштирилган.

Хайрулло Бозоров, мамлакатимизда аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ-чора тадбирлар белгиланганини маълум қилиб, Фарғона водийси учун катта аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳани қисқа муддатда мутасадди органлар билан ҳамкорликда кўриб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканликларини маълум қилди. 

Terminal Yapı компаниялар гуруҳи Фарғона вилоятида энергетика соҳасида, шу жумладан қуёш ёки геотермал электростанцияларни қуриш каби лойиҳаларни амалга ошириш, йирик кўчмас мулк объектлари ва турар жой мажмуаларини қуриш, нефтгаз ва кимё соҳасига инвестициялар киритиш ва замонавий технологияларни жорий қилиш масалаларига ҳам катта қизиқиш билдирди.

Хайрулло Бозоров, Туркиянинг жанубий-шарқий ҳудудида, Истанбулдан 1000 км узоқликда жойлашган Шанлиурфа шаҳрига бориб, Terminal Yapı компаниялар гуруҳи томонидан 2013 йилда қуриб фойдаланишга топширилган Şanlıurfa GAP аэропортини кўздан кечирди.

Лойиҳа қиймати – 163 млн. доллар бўлган ушбу аэропортда ёпиқ бинолар – 25 минг метр квадратни, очиқ бетон қопламали майдон – 650 минг метр квадратни ташкил этади.

Аэропортда узунлиги 4000, эни 60 метрлик қўниш йўли қурилган. Лойиҳа доирасида такси йўлаклари, автотураргох, 100 тонналик совуткичли мева-сабзавот омбори, юк ва пассажирлар терминал бинолари, аэропорт назорат минораси, қўриқчилар, ўт ўчириш, божхона хизмати бинолари қурилиб фойдаланишга топширилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram