Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ТУРКИЯ ИШБИЛАРМОНЛАРИ КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2022-02-22 14:18:47    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят расмийлари, йирик тадбиркорлар ҳамда қишлоқ хўжалиги кластерлари раҳбарларидан иборат вилоят делегацияси Туркияга ташриф доирасида Истанбулда Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашида бўлиб, туркиялик инвесторлар, турли соҳаларда муваффақиятли иш олиб бораётган ишбилармонлар билан бизнес-учрашув ўтказди.

Хайрулло Бозоров ва Туркия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раҳбари, Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган Nest One лойиҳасини амалга ошираётган Özgüven Mimarlık ve İnşaat компанияси бошқарув кенгаши раиси Ўзгюр Онур Ўзгювен ҳамраислигида ўтказилган учрашувда текстиль, қишлоқ хўжалиги, энергетика, нефт ва газ, қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, савдо-тижорат, инфратузилма лойиҳалари ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона вилояти ҳамда унинг иқтисодий-инвестицон имкониятлари, инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида валюта бозори эркинлашгани, хорижий инвесторлар учун фойда, дивидендлар ва бошқа даромадларни репатриация қилиш борасида муаммолар бартараф этилгани тўғрисида туркиялик иштирокчиларга батафсил маълумот бериб, мамлакатимизда нафақат хорижлик, балки маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давлат сиёсати даражасида эканини, хорижий инвесторнинг ҳуқуқлари қонун билан тўла таъминланганини таъкидлади.

Учрашувда сўз олган турк ишбилармонлари, Туркияда электр энергияси ва газдан фойдаланиш учун тўловларнинг кескин ортиши, ишчи кучининг қимматлашиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини чеклаётгани қайд этиб, сўнгги йилларда барқарорликка эришган, асосий энергия ресурслари нисбатан арзон қийматга эга бўлган, зарурий хомашё ҳамда малакали ва юқори даражада рақобатбардош ишчи кучи мавжуд Ўзбекистонга, шу жумладан Фарғона вилоятига киритиладиган инвестициялар ўзини тез оқлашига ишонаётганликларини билдирдилар.

Хайрулло Бозоров учрашув давомида туркиялик ишбилармонларнинг турли масалалардаги саволларига батафсил жавоб берди ҳамда ҳамкорлик юзасидан таклифлари билан танишди.

Бизнес-учрашувда иштирок этган фарғоналик ва туркиялик тадбиркорлар қатор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича келишиб олдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бурса вилояти тадбиркорларидан иборат йирик делегация май ойида Фарғонага ташриф буюриши бўйича келишиб олинганини қайд этиб, Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашига аъзо бўлган компаниялар вакилларини ҳам мавжуд салоҳият ҳамда ҳамкорлик имкониятлар билан яқиндан танишиш учун Фарғона вилоятига таклиф қилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram