Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ТУРКИЯГА ТАШРИФИ САМАРАЛИ НАТИЖАЛАР БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

×

 2022-02-22 17:23:10    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят делегациясининг якунланган Туркияга амалий ташрифи, вилоятимизнинг Туркия ҳудудлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклигини кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича янги саҳифа очди. Бурсада Тижорат ва Саноат палатаси, BEKSİAD болалар тайёр кийимлар сектори ишлаб чиқарувчилари ва ишбилармонлари жамияти, Улудағ мева-сабзавот маҳсулотлари экспортчилари уюшмасида, Истанбулда Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашида (DEİK) ўтказилган бизнес-учрашувлар ва мулоқотлардан ташқари, вилоят ҳокими томонидан ўтказилган 50 дан зиёд ишбилармонлар билан юзма-юз музокаралар ва учрашувлар аниқ рақамлардаги самарали натижалар билан якунланди.

Ташриф доирасида умумий қиймати 142,6 млн. доллар бўлган жами 12 та инвестицион келишувлар ҳамда экспорт шартномалари имзоланди. Булар орасида Фарғона шаҳрида Тиббиёт шаҳарчаси қуриш ва ташкил этиш бўйича Hitit Sosyal Tesisler Sağlık İnşaat Ticaret Limited Şirketi билан имзоланган 36 миллион долларлик ҳамда Фурқат туманида пахтадан тайёр тикувчилик маҳсулотини ишлаб чиқаришгача бўлган циклни қамраб олувчи комплексни барпо этиш бўйича “BENEKS” компанияcи билан имзоланган 35 миллион долларлик инвестицион келишувларни, “BTC Yapı A.Ş” компанияcи томонидан Фарғона шаҳрида қурилиш маҳсулотлари ҳамда эшик-ромлар ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш ҳамда Экошаҳарда кўп қаватли уйлар барпо этишни ўз ичига олган 25 миллион долларлик инвестиция шартномасини алоҳида қайд этиш мумкин. Экспорт шартномалари асосан енгил саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ип-калава ҳамда матолар экспортини ўз ичига олган.

Шунингдек, қатор Туркия компаниялари билан ушбу компаниялар вакилларининг яқин муддатда Фарғонага ташрифи доирасида 96,2 миллион долларлик инвестицион келишувлар имзолаш бўйича келишиб олинди.

Бурсадаги “Baktat” компаниялар гуруҳи, Фарғона ва Сўх туманларида малиначилик кластерини, Қува туманида эса биокимёвий ўғитлар ва мева сабзавотни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 7 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириши бўйича келишувга эришилди.

“Studio Vertebra” компанияси билан ҳамкорликда 9 та турк компаниялари иштирокида Фарғона вилояти шаҳарлари транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва замонавий автобусларни ва электробусларни харид қилиш, шаҳарсозлик, кўчаларни ёритиш ва коммуникация тизимларини ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш каби лойиҳаларни амалга ошириш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Ушбу компаниялар вакиллари яқин кунларда эришилган келишувларни амалий босқичга тадбиқ этишни бошлаш учун Фарғона вилоятига ташриф буюришларига келишиб олинди.

Вилоятимиз делегацияси Туркияга ўз ташрифини якунлади. Эришилган натижалар вилоятимизда янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларига замонавий технологияларни жалб этиш вилоят ялпи ҳудудий махсулот таркибида саноат улушини ошириш ва дунё экспорт бозорларига чиқиш бўйича янги марраларга асос бўлиши шубҳасиз.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram