Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИНИНГ ИШЧИ ГУРУҲИ ФАРҒОНАДА
2022-02-26 09:13:43 67
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижросини ўрганиш мақсадида Фарғонада бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ аъзолари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида, хусусан Фарғона ва Марғилон шаҳарларида, Қува, Ўзбекистон, Фарғона, Ёзёвон ва Данғара туманларида бўлиб, хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар, бунда қонун ижросини таъминлаш учун бевосита масъул идоралар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органларининг вазифалари, шу кунгача бажарилган ишларни таҳлил қилдилар, бу жараёнда келгусидаги муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram