Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПОКИСТОННИНГ ЙИРИК ХОЛДИНГЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТАДИ

×

 2022-03-01 12:25:17    101

PDF юклаш
Чоп этиш


Покистон билан Фарғона вилояти ўртасида амалий ҳамкорлик муносабатларини кучайтириш мақсадида, вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ишчи ташриф билан Покистонда бўлиб турибди.

Кеча, 28 февраль куни Лахор шаҳрида покистонлик йирик ишбилармонлар билан ўтказилган музокаралар ўта самарали якунланди.

Покистоннинг йирик холдингларидан бири, қурилиш соҳасида 40 йиллик тажрибага эга “Kingcrete” холдинги асосчилари билан учрашувда Фарғона вилояти қурилиш соҳасига инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди ва қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди. Холдинг томонидан Покистон бўйлаб 200 дан ортиқ йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган

“Kingcrete” холдинги билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ва бошқа лойиҳалар учун 20 млн. доллар инвестиция киритиш юзасидан Келишувга эришилди.

Компания раҳбариятининг жорий йил март ойи якунида Фарғонага ташрифи амалга ошириладиган бўлди.

1951 йилда ташкил этилган Покистоннинг биринчи трансмиллий конгламерати, умумий активлари қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган “Nishat Group” холдинги асосчиси Миан Муҳаммад Манша билан учрашувда Фарғона вилоятида юқори маркали (M700-M800) цемент ишлаб чиқариш, аралашма ипли мато заводини қуриш, хусусий банк очиш ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар қуриш лойиҳалари муҳокама этилди. “Nishat Group” холдинги текстиль, тўқимачилик, банк иши, энергетика соҳаси, меҳмонхона бизнесини қамраб олган ва Покистон, АҚШ, Хитой, Канада, БАА ва Буюк Британияда рўйхатдан ўтган 23 та компанияларни ўз ичига олади.

Учрашувда муҳокама қилинган лойиҳаларни Фарғона вилоятида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, март ойининг иккинчи ярмида холдинг экспертлар группаси Фарғонага келадиган бўлди.

Шунингдек, Покистоннинг 100 турдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарувчи “Biz Pharmaceutical” ва АКТ соҳасига ихтисослашган “Strategic Advisory Partners” компаниялари раҳбарлари билан бўлган учрашувларда ҳам ўзаро ҳамкорликнинг дастлабки пойдеворлари қўйилди.

Иқболжон Эргашев 2 март куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида ҳамда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида иштирок этиши кўзда тутилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram