Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 263 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ БЕКАТЛАРДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛИБ, АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙ “АҚЛЛИ БЕКАТЛАР” ТИЗИМИ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

×

 2022-03-01 15:03:37    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппаратининг навбатдаги йиғилишида Фарғона шаҳридаги бекатлардаги мавжуд ҳолат вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан танқидий таҳлил қилинди.

Шаҳарда 122 та бекат мавжуд бўлиб, Фарғона вилоятининг туман, шаҳарларидаги бўш турган (фойдаланилмаётган) автобекатларни қуриш ва таъмирлаш, уларни “Ақлли бекат”ларга айлантириш, ташаббускор тадбиркор ёшларга бериш бўйича 2021 йил 8 февралда тасдиқланган манзилли дастурга асосан, ёшларга бириктириб берилган.

Бунда ушбу “Ақлли бекатлар”да тўхтовчи йўналишли автобус ва таксиларнинг келиш-кетиш вақти тўғрисида ахборот берувчи таблолар, автобус бекатидан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бепул WI-FI тизими, об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда йўловчиларни ёзда иссиқдан, қишда эса совуқдан ҳимоя қилиш учун кондиционер тизими, мобиль қурилмаларни зарядлаш учун USB розеткалар, керакли маълумотларни олиш учун сенсор орқали ишловчи интерактив экран ва бошқа махсус жиҳозлар ўрнатилган ҳолда қуриб битказилиши лозимлиги кўрсатилган.

Вилоят ҳокими топшириғи билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан фаолият кўрсатаётган “Ақлли бекат”лар ҳолати ўрганилганда, уларнинг маълум қисми Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган техник шартларга риоя қилмасдан қуриб битказилгани ёки қурилаётгани аниқланди. Йўловчилар учун шароитлар яратилмагани, улар учун ажратилган қисмдан омборхона, мижозлар хонаси ҳамда савдо шахобчаси сифатида фойдаланилаётгани, бекатларда ахборот таблолари ўрнатилмагани маълум бўлди.

Хайрулло Бозоров шаҳар ҳокими Восилжон Назаровга ҳамда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғига прокуратура органлари билан биргаликда шаҳардаги ҳар бир бекатни бирма бир ўрганиб, қонун, қарор ва юқоридаги дастур талабларига зид равишда фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг техник шартда белгилаб қўйилган тартибда автобекатдан фойдаланишларини ҳамда йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишларини таъминлаш бўйича қатъий топшириқ берди.

Ушбу талаблар вилоятимизнинг бошқа шаҳарлар ва туманлари ҳудудларидаги “Ақлли бекат”лар учун ҳам тадбиқ этилиши белгилаб берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram