Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК АФВ ЭТИЛГАНЛАР ЎЗ ПУШАЙМОНЛАРИНИ АЙТИШДИ

×

 2022-03-01 15:44:59    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди. Улар орасида 10 нафар фарғоналиклар ҳам бор.

Бугун, Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамшед Хатамов масъул идоралар раҳбарлари билан биргаликда афв этилганлар билан учрашди. Мулоқот чоғида уларнинг ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари ўрганилди.

Самимий суҳбат давомида афв этилган фуқароларга Президентимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўринларини топишлари кераклиги, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлишлари лозимлиги тушунтирилди.

Ўз хатоларидан, қилмишларидан пушаймон эканликларини қайта-қайта таъкидлаган жазодан озод этилган юртдошларимиз, бундай эътибордан ҳатто хижолат тортаётганликларини айтиб, бундан буён ҳалол ишлаб, оилаларига ва жамиятга наф келтиришга ваъда бердилар. Билдирилган ишонч учун халқимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилик билдирдилар.

“Кўр ҳам ҳассасини бир маротаба йўқотади”- деди афв этилганлардан бири Собиржон Ҳасанов. 

Афв этилганларнинг аксарияти косибчилик, тикувчилик, томорқачилик ва савдо билан шуғулланиш истагини қайд этишди. 

Мулоқот давомида афв этилганларга моддий-маънавий кўмак кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашиш каби ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича мутасадди идоралар вакиллари иштирокида келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram