Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯНИНГ ЧАВАНДОЗЛАР МАКТАБИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

×

 2022-03-01 16:26:51    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада ташкил қилинган Чавандозлар мактабининг очилиш тадбирида иштирок этди

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган янги муассаса, вилоятимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Фарғона тумани, Илғор МФЙ, Обод турмуш кўчасида жойлашган ушбу мактаб от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилган. 

Чавандозлар мактабида ташкил этилган Иппотерапия марказида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиалининг 54 нафар тарбияланувчиларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ҳам йўлга қўйилди. 

Шунингдек, Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан пробация ҳисобида турувчи ёшлар учун от спорти маҳорат дарслари ташкил этилган бўлиб, бу орқали уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда ижтимоийлашувлари жараёнини кучайтириш, уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсад қилинган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram