Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА 200 НАФАРДАН ЗИЁД ТАДБИРКОР-КОСИБЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-03-02 22:07:23    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманида 200 нафардан зиёд Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қўштепа туманларидан келган тадбиркор-косиблар билан учрашди.

Собиқ Қўштепа автомобиль бозори ҳудудида ташкил этилган учрашувда вилоятимизда пойабзал ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш ҳамда оилавий ишлаб чиқаришдан саноат даражасига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро мулоқот ҳамда маслаҳатлашув тарзида ўтган учрашувда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қўштепа туманлари ҳокимлари ҳамда секторлари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 февраль куни қабул қилинган “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, соҳа вакиллари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Вилоят ҳокими мулоқот давомида Хитойнинг пойабзал соҳасини ривожлантириш тажрибасини мисоллар билан келтириб, ҳозирги кунда АҚШ бозорида сотилаётган пойабзалларнинг 70 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилаётганига эътибор қаратди.

Фарғона вилоятида ҳам маҳоратли косиблар қатлами мавжудлиги, вилоятда ишлаб чиқарилаётган пойабзалларга мамлакатимиз ички бозорида ҳамда қўшни давлатларда катта талаб борлигини қайд этган Хайрулло Бозоров, замонавий технологиялар ҳамда маркетинг тизимини жорий этиш орқали дунё бозорларини забт этиш, халқаро брендларни яратиш даври келганини таъкидлади. 

Вилоят ҳокими хорижий мамлакатларга экспортни йўлга қўйишда бугунги замон талаблари сифатли ва арзон маҳсулот билан бирга ишчилар учун қулай меҳнат шароитлари яратиш, корхоналарда гигиеник ҳамда меҳнат хавфсизлиги стандартларини жорий этишни ҳам ўз ичига олишига тўхталиб, вилоятда чарм-пойабзал соҳасида янги ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарда бу масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилишини айтди. 

Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб бораётган дунёда иқтисодиётимизни мустаҳкам қилиш орқали жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз кераклиги ҳақида фикрларини иқтибос қилиб келтириб, вилоят ҳокимлиги пойабзал ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram