Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОДДА ЗАМОНАВИЙ СПОРТ МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-03-04 19:48:00    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ ҳудудида янги барпо этилган замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. 

2,65 миллиард сўм маблағ ҳисобига қуриб битказилган мажмуанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов иштирок этдилар.

Тадбирда ёшлар, аёллар ва айниқса, болаларни спортга жалб этиш, уларнинг спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий шароитлар яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Янги спорт мажмуасида спортчилар ва мураббийлар учун барча шароит яратилган, – деди вазир Адҳам Икрамов. – Бундай замонавий шароитларда тобланган ёш спортчиларимиз, албатта, халқаро мусобақаларда янада улкан ютуқларни қўлга киритади. 

Дарҳақиқат, мажмуада ўғил-қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Баскетбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда яккакураш турлари бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган зал ва жисмоний машғулот хоналари бир вақтнинг ўзида 200 нафардан зиёд ёшларни ўз бағрига олади. 

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг белбоғли кураш, юнон-рум кураши, таэквандо, бадиий гимнастика каби тўгараклари машғулотлари ҳам янги мажмуада олиб бориладиган бўлди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram