Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВАСОЙДА ТУРКИЯЛИК САРМОЯДОРЛАРНИНГ 35 МИЛЛИОН ДОЛЛАРГА ЯҚИН ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА ЙИРИК ТЕКСТИЛЬ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ
2022-03-04 22:16:21 57
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик сармоядорлар Хасан Качар, Зейнел Доған, йирик текстиль соҳаси эксперти Иляс Шейхан ҳамда уларнинг Фарғонадаги ҳамкори Дилшод Мирзаакбаровни қабул қилди.
Мулоқот давомида туркияликлар томонидан Қувасой шаҳрида лойиҳа қиймати 34,6 миллион доллар бўлган йирик енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуаси лойиҳаси муҳокама қилинди, уни ўз вақтида тўла амалга ошириш учун икки томонлама ҳамкорлик босқичлари кўриб чиқилди.
Жорий йил якунига қадар қуриб фойдаланишга топширилиши режа қилинган корхонада турли матолар, спорт кийимлари, футболкалар ҳамда аёллар кийимлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Маҳсулотлар 100 фоиз хорижга экспорт қилиниши белгиланган.
Корхонанинг ишга тушиши натижасида бир ярим мингдан ортиқ янги доимий иш ўринлари шакллантирилади.
Ўзбекистон текстиль соҳасида катта инфратузилмага эришганини қайд этган турк сармоядорлар, энди мода ва дизайнга, маркетингга, брендлар яратишга эътибор қаратиш даври келганини таъкидлаб, барпо этилиши режалаштирилаётган корхона бу борада намунали иш ташкил этиш режа қилинганини маълум қилишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram