Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА

×

 2022-03-09 16:11:29    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

Белгиланган ташриф дастури Инчхон шаҳрида “Posco International” корпорацияси раҳбарияти билан учрашувдан бошланди.

Жанубий Кореянинг энг йирик корпорацияларидан бири бўлган “Posco International” металлургия, нефт-газ, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, текстиль ва бошқа кўплаб соҳаларда халқаро миқёсда муваффақиятли бизнес юритиб келади. 63 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қиладиган компаниянинг йиллик соф фойдаси қарийб 6 миллиард долларни ташкил этади. 

Музокаралар давомида Корпорациянинг Фарғона шаҳрида 1996 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган “Posco Textile” корхонасини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш, Ёзёвон туманида пахтачилик кластерини ташкил этиш ҳамда пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олувчи ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйиш, бунда Корея бозори талабларига мос момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш, шунингдек сунъий толали аралаш матолар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, вилоятимизда ғалладан бўшаган майдонларда экспортбоп такрорий экинлар экиш ҳамда уларни қайта ишлаш, Фарғонада етиштирилган мева-сабзавотларни Корея бозорига экспортини йўлга қўйиш, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар лойиҳасида инвестициялар билан иштирок этиш каби масалалар ҳам учрашув кун тартибидан алоҳида ўрин олди.

Корея томони ушбу тақдим қилинган лойиҳалар доирасида ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу келишувлардан келиб чиқиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда “Posco International” ўртасида қиймати 65 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вилоят делегацияси куннинг иккинчи ярмида Кореянинг йирик шаҳарларидан бири – Йонгинда бўлиб, шаҳар ҳокими Пэк Кун-ки бошчилигидаги расмийлар билан учрашув ўтказди.

2008 йилда Фарғона вилояти билан биродарлашган шаҳар келишуви имзолаган Йонгин, Кореянинг “ақлли шаҳар” концепциясига уйғун ҳолатда энг тез ривожланаётган шаҳарларидан биридир. Ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда дунёда таниқли Йонгин шаҳрида, шунингдек Кореядаги энг йирик “Everland” кўнгилочар парки ҳамда “Caribbean Bay” аквапарки, Корея миллий боғи жойлашган.

Бугунги учрашув чоғида икки ҳудуд ўртасида алоқаларни амалий ҳамкорликка айлантириш, Савдо-саноат палаталари ўртасида делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш орқали ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишига замин яратиш, Фарғонада ярим ўтказгичлар, электроника ва уй хўжалиги моллари ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб қилиш, Фарғона ва Йонгин шаҳри олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш, шаҳарсозлик инфратузилмаси ҳамда туризм объектларини барпо этиш ва оммалаштириш йўналишларида тажриба алмашиниш каби масалалар муҳокама қилинди.

Икки томонлама манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқиш ҳамда уни яқин муддатда онлайн форматда имзолаш бўйича келишиб олинди. 

Вилоят делегацияси вакиллари, йилига 7 миллионга яқин киши ташриф буюрадиган, дунёнинг энг йирик тематик паркларидан бири бўлган ҳамда табиий экотизимга мослаб барпо этилган “Everland”да бўлиб, ушбу кўнгилочар парк концепцияси, туристлар учун яратилган шароитлар, хизмат кўрсатишда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича тажрибаси билан танишдилар.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram