Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


HANSHIN КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА КОРЕЯНИНГ ИЛҒОР ҚУРИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ОЛИБ КИРАДИ

×

 2022-03-10 10:11:51    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида бугун Сежонг шаҳрида бўлиб, “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” компанияси томонидан қурилаётган ҳамда қуриб фойдаланишга топширилган турар-жой мажмуалари билан танишди.

“Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” компанияси Қўқон шаҳрида Корея сифати ва технологияси асосида 5000 хонадонли К-Town турар-жой мажмуасини барпо этилиши режалаштирилган. Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоятимиз вакиллари Кореянинг маъмурий пойтахти Сежонгда ушбу компания томонидан барпо этилган объектларни кўздан кечириб, компаниянинг салоҳияти ҳамда қуриб битказган объектларининг сифатини ўрганди.

Hanshin компанияси томонидан Сежонг ҳудудида жами 12,5 минг та хонадондан иборат 13 та турар-жой мажмуаси лойиҳаси амалга оширилиб, улардан 11 таси фойдаланишга топширилган.

Ҳар бир мажмуада 20 қаватдан 50 қаватгача бўлган кўп қаватли уйлар энг илғор қурилиш стандартлари асосида, “яшил макон” тамойиллари ва аҳоли эҳтиёжлари тўла инобатга олинган ҳолда қуриб битказилган.

Мажмуаларни лойиҳалашда уларнинг ҳар биридан болалар майдончалари, спорт майдончалари, сайр йўлакчалари, дам олиш ҳудудлари, яшил майдонлар, велосипедлар сақлаш жойлари, ерости автотураргоҳлар, замонавий чиқинди қутилари ўрин олгани, янги қуриб битказилган мажмуалар ҳудудига кўп йиллик дарахтлар олиб келиб ўтқазилгани эътибор тортди.

Яшаш учун тайёр ҳолатда уй эгаларига тақдим этилган хонадонлар 59, 84 ҳамда 115 квадрат метр майдондан иборат бўлиб, ҳар бирида турмуш учун керакли энг кичик жиҳатлар ҳам ҳисоб қилинган. Энг кичик хонадонда ҳам ётоқхона, меҳмонхона, болалар хонаси, иккита санузел, кирхона, гардероб хоналари, ошхона, кичик балкон ўрин олган. 

Hanshin компанияси раҳбари Чой Мун Кю вилоят ҳокимига Қўқонда амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳада нафақат Сежонгдаги мажмуаларга тадбиқ этилган ҳар бир стандарт ўрин олишини, балки яшовчилар учун янада кўпроқ қулайликларни кўзда тутилишини маълум қилишди.

Эртага Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” компанияси ўртасида Қўқон шаҳрида барпо этиладиган турар-жой мажмуаси бўйича инвестицион ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram