Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН БИРИНЧИ ФУТБОЛ ТУРНИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-03-21 11:20:44 87
Аввал хабар берганимиздек, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан хорижда яшаб меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳамда талабалар ҳолидан хабар олиш мақсадида айни кунларда Фарғона вилояти делегацияси Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Президентимизнинг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган ҳамюртларимиз учун кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш ва улар орасида спорт ўйинларини ўтказишга қаратилган тегишли Қарори хориждаги барча дипломатик ваколатхоналар томонидан қатъий ижрога олинган. Жумладан, мазкур қарор ижроси доирасида кеча Свердловск вилояти маркази Екатеринбургдаги Урал футбол академиясида Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ва «Пахтакор-Екатеринбург» футбол жамоаси томонидан Фарғона вилояти делегацияси ҳамкорлигида Наврўз миллий байрамига бағишланган биринчи футбол турнири ташкил этилди.
«Жамоамиз 2013 йилда ташкил топган. Водийдан воҳагача бўлган ҳудудлардан келган 40 нафардан ортиқ ўйинчиларимиз бор. Свердловск вилояти биринчилигида ҳам қатнашиб келмоқдамиз. Футболчиларимиз Ўзбекистондаги Суперлига ва Про-лига жамоаларида, Қирғизистон ва Тожикистон чемпионатларида ҳам ўйнаб келмоқда. Бош консулхона томонидан, ватандош тадбиркорлар томонидан бизга кўмак берилмоқда. Байрам муносабати билан биринчи футбол турнирини ўтказмоқдамиз»,-деди «Пахтакор-Екатеринбург» жамоаси мураббийи Солижон Маҳкамбоев.
Мусобақа аввалида Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консули Абдусалом Хатамов ҳамда Свердловск вилояти жисмоний тарбия ва спорт вазири вазифасини бажарувчи Сергей Набоких сўз олиб, йиғилганларни, ўзбекистонликларни байрам билан табриклаб, жамоаларга омад тиладилар.
Шундан сўнг "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Фарғона вилояти бўлимида фаолият олиб бораётган ёш санъаткорлар ижросидаги қўшиқ ва рақслар барчага кўтаринкилик улашди.
Футбол мусобақаларига старт берилиб, турли миллатлардан иборат 12 та жамоа ўртасидаги қизиқарли ўйинлар бошланди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун муросасиз кураш олиб борди.
Якунда “Темирйўлчилар” жамоаси биринчи ўринни, “Урал” жамоаси иккинчи ўринни, “Пахтакор” жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди. Уларга турнир кубоги ҳамда медаллар тантанали топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram