Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ АЙЁМИ – НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-03-21 18:28:07    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройи атрофидаги хиёбонда, Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғида ҳамда Қиргулидаги Кимёгарлар истироҳат боғида эрталабдан миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми муносабати билан оммавий байрам сайли ташкил этилди. Дошқозонларда ош дамланиб, Наврўз дастурхонининг шоҳ таоми – сумалаклар тайёрланди.

Байрам тадбирларида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

“Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида ўтган сайлларда Хайрулло Бозоров ҳар бир ҳудуд ва ташкилотнинг ўзига хос жиҳатларини намоён этган кўргазмаларни кўздан кечирди. Баҳорни, Наврўзни ифодаловчи байрам декорациялари, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, дор ўйинлари, миллий спорт мусобақалари барчада катта таассурот қолдирди. 

Вилоят раҳбари самимий мулоқотларда байрам иштирокчиларини янгиланиш, яшариш айёми - Наврўз байрами билан табриклади.

Юртимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари тадбирларга янада кўтаринкилик бахш этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram