Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


НАВРЎЗ БАЙРАМИДА ФАРҒОНАЛИК УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛ-АҲВОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2022-03-21 18:59:57    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз байрами муносабати билан вилоятимизда яшовчи 29 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳол-аҳволидан хабар олинди, уларга Давлатимиз раҳбари номларидан байрам совғалари топширилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари Тошлоқ туманида истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Файзулло ота Эминов ҳамда Риштон туманида яшовчи Абдулҳай ота Азизов хонадонларида бўлиб, отахонларни ва уларнинг оила аъзоларини Наврўз айёми билан табрикладилар. 

Файзулло ота бу йил 97 баҳорни қаршилади. У 17 ёшида минглаб ўзбекистонликлар қатори қўлига қурол олиб, фашизмга қарши курашди. Урушдан сўнг 50 йилдан зиёд бригадирлик қилди, турмуш ўртоғи Мелихон ая билан 6 ўғил, 3 қизни тарбиялади. Ҳозирда отахон 100 дан зиёд набира-ю, чевара-эваралар қуршовида бугунги тинч-осойишта ва фаровон ўтаётган ҳар бир кун учун шукроналар айтиб яшамоқда.

98 ёшни қаршилаган Абдулҳай ота Москва остоналарида бўлган жангларда иштирок этган. Урушдан қайтгач, 53 йил халқ таълими соҳасида меҳнат қилган, соҳа ривожига қўшган катта ҳиссаси учун қатор орденлар билан мукофотланган. 3 ўғил, 4 қизни тарбиялаб уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю чеваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Ўз уруш хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида вилоят ҳокимига сўзлаб берган отахонлар, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор такрор таъкидладилар, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram