Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-03-26 13:45:34    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини масъулларга ва кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифларни ўрганишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман-шаҳар Кенгашларидаги тегишли доимий комиссиялар раислари ва депутатлар, Қонун лойиҳасида белгиланган ваколатли давлат органининг масъул вакиллари, соҳа экспертлари, электрон тижорат субъектлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дониёр Ғаниев мамлакатимизда IT соҳасини, хусусан электрон тижоратни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг иқтисодиётдаги улушини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, тадбирда янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасидаги асосий тушунчалар, электрон тижорат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, битимлар тузиш, маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда электрон тижоратда ахборот ҳимояси, истеъмолчи ҳуқуқлари тўғрисида маълумот берилди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва Қонун лойиҳасига киритилаётган янги моддалар бўйича ўз таклифларини билдирдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram