Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛГАН ЯНГИ ЙИРИК КОРХОНАЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

×

 2022-03-28 15:53:32    344

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Тошлоқ туманида бўлиб, "Agro Impex Valley Marketing" МЧЖ томонидан барпо этилган, жиҳозлаш ишлари якунланаётган “Amira Textile” корхонасида бўлиб, янги йўлга қўйилаётган текстиль ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш линияси билан танишди. Корхонада пойабзал ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган бўлиб, яқин кунларда хориждан келтирилган дастгоҳларни ўрнатилиши бошланади.

Қарийб 65 млрд. сўмлик лойиҳа тадбиркорнинг ўз маблағи ҳамда хорижий кредит линияси ҳисобига амалга оширилаётган бўлиб, Япониядан ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Корхона тўла ишга тушиши натижасида 500 та иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими Юқориқишлоқ МФЙ Қалача маҳалласида “Export Import Quality” мева-сабзавотчилик кластери томонидан амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш лойиҳасини ҳам бориб кўрди. Бу ерда барпо этилган лимончилик иссиқхонасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ҳар икки манзилда тадбиркорлар билан мулоқот давомида лойиҳаларни тўла ишга тушириш билан боғлиқ масалалар ҳамда иш ўринларини кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram