Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯ КОМПАНИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗДА БАЛИҚЧИЛИК СОҲАСИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2022-03-28 22:12:01    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва Япониянинг "MEGLIY Co., Ltd." қишлоқ хўжалиги корпорацияси раҳбари Томоҳико Набешима ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқотда келгусида Япония ва Фарғона вилояти ўртасида қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, ипакчилик тармоқларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томоҳико Набешима асосий эътиборни балиқчиликка қаратиб, Фарғонада ҳам дастлаб ушбу йўналишга инвестиция киритиш ниятида эканлигини маълум қилди. Япониялик тадбиркор юртимизда инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар, ер майдони ажратилишининг ҳамда сув тежовчи ва қайта ишловчи технологияларни олиб киришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг тартиби доирасида ўзида мавжуд маълумотларга аниқлик киритди.

Иқболжон Эргашев вилоятда аҳоли сони ўсаётганлиги, натижада озиқ-овқат, хусусан гўштга бўлган талаб ортиб бораётганлиги, шу боис балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш устуворлик касб этаётганини қайд этди. Ўтган йил вилоятда 35 минг тонна балиқ етиштирилганлиги, эндиликда денгизга яқин давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда интенсив усулда балиқ етиштиришни кўпайтириш режалаштирилганини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосари, инвесторлар учун яратилаётган шароитлар, қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Япония компанияси қисқа муддатда Фарғона вилоятида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга киришиши борасида келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram