Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИГИ ИТАЛИЯ САРМОЯДОРЛАРИНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ЭТМОҚДА

×

 2022-03-30 09:37:10    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Россияда фаолият олиб бораётган Италия компаниялари уюшмаси – Confindustria Russia вице-президенти Жон Моттани қабул қилди.

2015 йилда итальян ишбилармон доираларининг Россияда фаолият олиб боришларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу уюшма, кейинчалик 2016 йилдан Италия билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган рус компанияларини ҳам аъзоликка қабул қилишга бошлаган. Ҳозирда 300 дан зиёд компанияларни бирлаштирган ушбу уюшма, Италиянинг 150 мингдан зиёд ишлаб чиқарувчи компанияларини жамлаган Confindustria (Confederazione generale dell'industria italian – Умумлашган Италия саноат корхоналари конфедерацияси) ташкилотининг таркибига киради. 

Жон Мотта, мулоқот давомида Ўзбекистондаги барқарорлик ҳамда сармоядорлар учун сўнгги йилларда яратилган қулай инвестициявий муҳит Италия ишбилармон доираларининг диққат-эътиборида эканини қайд этиб, Фарғона вилоятига инвестициялар йўналтириш устувор режа сифатида қаралаётганини билдирди. Ўзбекистонда ҳам Италия компанияларининг уюшмаси ташкил этилаётганини маълум қилган Мотта, вилоят ҳокимининг Фарғона шаҳрида унинг алоҳида филиалини ташкил этиш таклифини тўла маъқуллади.

Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар, вилоятдаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, хорижий инвестициялар учун қонунчиликда мавжуд имтиёзлар ҳақида тўхталиб, барча хорижий ҳамкорлар қатори италиялик сармоядорларга ҳам вилоят ҳудудида ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

Собиқ профессионал футболчи бўлган ҳамда Италия футбол федерацияси номидан МДҲ ҳудудида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ваколати берилган Жон Мотта билан учрашувда Қўқонда илк ўзбек футбол жамоаси ташкил топганининг 110 йиллиги байрами доирасида Серия А клубларидан бири билан ўртоқлик учрашуви ташкил этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Инвестицион ҳамкорлик муносабатлари бўйича учрашувда эришилган ҳамфикрлиликни мустаҳкамлаш мақсадида яқин кунларда ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram