Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ГЕРМАНИЯ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОКИДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ КЛИНИКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-03-30 09:39:13    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров германиялик инвестор Карл Рохель ҳамда сармоядорнинг фарғоналик ҳамкори, тадбиркор Шерзод Ботировни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона шаҳрида немис инвестицияси иштирокида ташкил этилишига киришилаётган замонавий тиббиёт клиникаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ташкил этиладиган клиника замонавий немис технологиялари билан жиҳозланибгина қолмай, қурилиш ишлари ҳам Германия стандартлари асосида олиб борилади. Лойиҳага кўра, клиника позитрон-эмиссион томография (ПЭТ) ва циклотрон билан жиҳозланган замонавий диагностика маркази, даволаш бўлими, шу жумладан стенд қўйиш амалиётлари қилиш имконияти бўлган юрак жарроҳлиги бўлимидан иборат бўлади. Вилоят ҳокими клиникада онкологик касалликларни даволашни ҳам йўлга қўйиш бўйича ўз тавсиясини берди ва бу лойиҳа ташаббускорлари томонидан қабул қилинди.

Клиникада фаолият олиб борадиган маҳаллий мутахассислар учун Германиянинг Бонн ва Кёльн университетларидан тиббиёт профессорларини жалб этган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилиши, фарғоналик шифокорларни Германия клиникаларида тажриба алмашиниш учун юборилиши кўзда тутилган.

Ушбу муассаса ташкил этилиши натижасида вилоят тиббиётида рақобат муҳитининг янада кучайиши, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ортишига эътибор қаратган вилоят ҳокими, лойиҳани қисқа муддатларда якунланиши учун ҳар томонлама ёрдам берилишини маълум қилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram