Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲАР 2-СЕКТОР ҲУДУДИДА “ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ
2022-04-02 15:34:43 64
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Фарғона шаҳар 2-сектор ҳудудида ёш авлодни спорт ва санъатга кенг жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар фестивали” ўтказилди.
Дастлаб 2,5 минг нафардан ортиқ иштирокчилар «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида ташкил этилган оммавий пиёда юриш марафонида иштирок этдилар.
Шундан сўнг 600 нафардан зиёд ёшлар футбол, воллейбол, арқон тортиш, юз метрга югуриш, шашка, стол тенниси, кураш, веломарафон, камондан ўқ узиш, ошпазлик, бадиий гимнастика, жонли ижро йўналишларида беллашдилар.
Таклиф этилган 40 нафар веломарафончи нуронийларни иштироки ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашлари қатнашчиларда авлодлар уйғунлиги ҳиссини уйғотди.
Тадбир доирасида ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси, полвонлар томошаси ҳамда санъаткорларнинг концерт дастурлари намойиш этилди.
Фестиваль якунида 12 та йўналиш бўйича беллашув ғолибларига эсдалик совғалар топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram