Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДОСТОНБЕК ОТАБОЛАЕВ АҚШДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН БУТУНЖАҲОН ЎЙИНЛАРИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
2022-04-02 16:30:38 83
Олтиариқлик жаҳон чемпиони, каратечи Достонбек Отаболаев 2022 йил 7-17 июль кунлари АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтадиган XI Бутунжаҳон ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Ҳамюртимиз ушбу мусобақанинг карате бўйича баҳсларида 75 килограм вазнда гиламга чиқади. Ҳар бир вазн тоифасида дунёнинг саккизтадан энг кучли каратечилари иштирок этадиган беллашувларда Достонбекка Абдулла Мамдуҳ Абдулазиз (Миср), Томас Скотт (АҚШ), Станислав Хоруна (Украина), Маттио Бусато (Италия), Габор Харшпатаки (Венгрия), Баҳман Асгари Гонче (Эрон) ва Нурканат Ажиканов (Қозоғистон) рақиб бўлади.
100 дан зиёд мамлакатдан 3600 нафардан ошиқ спортчи иштирокида бўлиб ўтадиган ва асосан Олимпиада ўйинларига киритилмаган спорт турларини ўзида жамлаган XI Бутунжаҳон ўйинларида 34 та спорт тури бўйича 223 та медаллар жамланмаси учун беллашувлар ўтказилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram