Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОН ШАҲРИДА MERCEDES-BENZ РАСМИЙ ДИЛЕРЛИК МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ
2022-04-02 18:37:07 61
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи Daimler AG аккредитациясига эга Mercedes-Benz расмий дилерлик марказининг очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари, Mercedes-Benz каби жаҳон брендининг вилоятимизда ўрин олиши, юртимизнинг иқтисодий салоҳиятига бўлган ишонч эканини қайд этиб, ушбу марказнинг очилиши билан Фарғонага хизмат кўрсатишнинг Европа стандарти кириб келганини таъкидлади.
Халқаро стандартлар асосида барпо этилган икки қаватли MB Kokand расмий дилерлик маркази 1200 метр квадрат майдонда жойлашган бўлиб, ўз ичида автосалон ва сервис марказини бирлаштирган. Марказда сотиладиган автомобиллар тўғридан тўғри Германиядан, заводдан олиб келинади ва келишувга биноан Daimler AG томонидан икки йил давомида чегирмали нархларда тақдим этилади. Барча автомобилларга 18 ой кафолат хизмати кўрсатилади. Яқин кунларда ишга тушириладиган сервис маркази Германиядан келтирилган энг сўнгги технологиялардаги диагностика ва таъмирлаш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, автомобилларга тўлиқ техник хизмат кўрсатиш амалга оширилади, мижозлар учун VIP кутиш зоналари ҳам ташкил этилган.
Дилерлик марказида 40 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram