Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ИЛК БОР БУЙРАК КЎЧИРИШ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-04-06 17:32:30    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида илк бор буйрак трансплантацияcи амалиёти бажарилди.

Ўтган ҳафтада илк бор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида икки нафар беморда илк бор аорта–коронар шунтлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди. Бугун эса пойтахтдан келган мутахассислар – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев раҳбарлигидаги 12 кишилик гуруҳ ҳамда марказнинг Фарғона филиали шифокорлари иштирокида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди. 6 соатдан ортиқ давом этган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Беморларнинг аҳволи яхши. 

Филиал директори Абдуқаюм Тўхтақуловнинг маълум қилишича, босқичма-босқич юқори технологик жарроҳлик амалиётлари шу ерда амалга оширилмоқда. Вилоятда ҳам аъзолар ва тўқималари трансплантация қилинишига муҳтож бўлган беморлар бўлиб, бундай амалиётларнинг ўтказилиши уларга умид бағишламоқда.  

Фарғона вилоятида бугунги кунда сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморнинг 260 нафари доимий равишда гемодиализатор аппарати орқали муолажа олмоқда. Ҳозирда олтмишга яқин беморлар буйрак кўчириш амалиётини ўтказишга муҳтож. 

Учкўприк туманилик 31 ёшли Гуласал Собирова ҳам сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекарди. Касалликнинг бешинчи босқичи бошланиб, олти ойдан буён гемодиализ оларди. Турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қолиш учун Дилшод Собиров донорлик қиладиган бўлди. Шундан сўнг керакли текширувлар амалга оширилиб, буйрак кўчириш бўйича мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram