Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚ ЧЎЛЛАРИ ЎЗЛАШТИРИЛИБ, ЯШИЛ МАКОНГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2022-04-06 20:15:49    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Бешариқ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўчат экиш экомарафони тадбирида иштирок этди.

Бешариқ тумани Қияли МФЙ Шодақозиқ массиви ҳудудида 700 гектар чўл майдони 40 йилдан сўнг қайта ўзлаштирилди. Ҳудудни суғориш тизимини йўлга қўйиш учун вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 5 та тик қудуқ қазилди, 1 та сув насоси ўрнатилди, 1,7 км янги суғориш тармоғи кавланди. Ўзлаштирилган майдоннинг 500 гектари қовунчилик, 200 гектари тут ҳамда терак кўчатчилиги учун ажратилди ва 20 сотихдан 1 гектаргача 1000 нафардан зиёд ёш оилалар вакилларига, ишсиз, кам таъминланган фуқароларга, хориждан қайтиб келган собиқ меҳнат мигрантларига бўлиб берилди. 

Шунингдек, ушбу массивдан 31 гектар ер майдони тумандаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ажратилди ва МФЙлар фаоллари томонидан терак кўчатлари экилди. Етиштириладиган кўчатларни сотишдан тушган маблағ маҳаллалар эҳтиёжлари учун ишлатилади.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг натижаси ҳар бир маҳаллада кўриниши кераклигини таъкидлаб, ҳудудларда бир қарич ерни ҳам бўш қолдирмасдан, терак кўчатлари экиш, жамоатчилик асосида ишга қабул қилинган фуқароларни кўчатлар парваришига масъул этиб белгилаш юзасидан фикрларини билдирди. Жамоатчиликни бу борадаги ишларда Фарғона вилояти республикамиз ҳудудлари орасида намуна бўлиши учун ҳаракат қилишга чақирган Хайрулло Бозоров, 10 кунлик муддатда кўчат ва қаламчалар экиш бўйича вилоятда белгилаб олинган ишларни якунлаш лозимлигини қайд этди.

Тадбирда Тошкент вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этиб, янги ерларни ўзлаштириш ва терак кўчати экиш бўйича тажриба ўргандилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram