Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 197 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА CИНГАПУР ЎРТАСИДА ИНВЕСТИЦИОН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-04-07 17:39:10    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров, Сингапур бизнес Федерацияси раҳбарияти ҳамда 85 нафар сингапурлик сармоядорлар иштирокидаги бизнес-вебинарда Фарғона вилоятининг такдимотини ўтказди. 

Унда Ўзбекистон ҳамда Сингапур ўртасидаги турли соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари, Сингапур компанияларининг юртимизга, жумладан Фарғонага бўлган қизиқишлари ҳақида сўз борди.

"Шаҳарсозлик учун ечимлар" номли мазкур вебинарда иштироклари учун сингапурлик сармоядорларга миннатдорчилик билдирган Иқболжон Эргашев, вилоятимиздаги қулай инвестицион муҳит сабаб ўтган йилда 100 га яқин хорижий корхоналар иш бошлаганини қайд этди.

Айниқса, Россия, Хитой, Корея, Туркия каби давлатлар инвесторлари билан қурилиш ва бошқа йўналишларда самарали ишлар йўлга қўйилганига эътибор қаратди.

Сингапур, Корея, Туркия каби давлатлар билан шаҳарсозлик йўналишидаги алоқалар янги босқичга кўтарилаётганлигини мисоллар билан айтиб ўтди. 

Жорий йил учун вилоятда 800 га яқин янги лойиҳалар иш бошлаши режалаштирилганини таъкидлаб, Фарғона шаҳридаги 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона лойиҳаси, Экошаҳарда амалга оширилаётган қурилишлар, “Қўқон” ЭИЗ фаолияти тўғрисида маълумотлар берди.

Якунда Фарғонада амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларга қизиқиш билдирган, вилоятимизда фаолият олиб бориш истагида бўлган сингапурлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш чора-тадбирлари келишиб олинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram