Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) САЙЛОВИНИНГ ТАШКИЛИЙ – ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-04-16 12:48:17    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича Республика кўмаклашув комиссияси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, Олий Мажлис Сенати девонининг Ташкилий ишлар бўлими мудири, Республика кўмаклашув комиссияси котиби Абдураҳмон Бобоев, Олий Мажлис Сенати аъзолари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси масъуллари, шаҳар ва туманлар комиссиялари, ишчи гуруҳ раислари, маҳаллий Кенгашларнинг котибият мудирлари, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарни Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Зокиржон Зоҳидов олиб борди.

Семинарда сўз олган Республика кўмаклашув комиссияси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ҳуқуқий асослари” ҳақида батафсил тушунчалар берди. 

Абдураҳмон Бобоев эса “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари” тўғрисида маъруза қилди.

Жорий йил 16 март куни қабул қилинган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятнинг барча маҳалла фуқаролар йиғини – ўзини ўзи бошқариш органида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш белгиланди.

Шунингдек, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунга асосан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, шаҳар ва туманлар комиссиялари ҳамда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳар бир маҳаллада Ишчи гуруҳ тузилди. 

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан тасдиқланган тадбирлар режасида сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, шаҳар ва туманлар комиссиялари ҳамда Ишчи гуруҳлари учун амалий семинарлар ташкил этиш белгиланганлиги айтиб ўтилди. 

Семинар иштирокчилари сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram