Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ" ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА БИЛАН БОШЛАНДИ

×

 2022-04-18 11:58:47    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"га старт берилди.

Вилоятда иккинчи бор ўтказилаётган кенг кўламдаги ҳафталикнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов “Китобхонлик ҳафталиги”нинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, ушбу ташаббус маънавий юксалишга қўйилаётган дадил қадамлардан бири эканлигини таъкидлади. 

Фарғоналик “Ёш китобхон” танлови ғолиблари Шарофатхон Исмоилова ва Муҳаммадфозил Исмоиловнинг ютуқлари вилоятимизда ҳам китобхонликка қаратилаётган юксак эътиборнинг самараси эканлиги қайд этилди.

Тадбир давомида миллий ва анъанавий чолғу оркестрининг мусиқали дастури, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ижодий жамоасининг чиқишлари, Китоб кўргазмалари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Жорий йил 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида I Фарғона китоб фестивали ҳам ташкил этилади.

Фестиваль давомида республика ва вилоят нашриётлари, китоб дўконлари иштирокида китоб ярмаркалари ташкил этиш, муаллифлик китоблари тақдимоти ва дастхат қўйиш маросимини ўтказиш учун республика, айниқса, водий вилоятларининг таниқли ижодкорларини жалб этиш, шунингдек, китоб ва босма нашрлар чоп этиш соҳасидаги янгиликлар кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Фарғонада старт олган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоят миқёсида “Энг яхши китобхон ҳудуд”, “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Энг яхши китобхон таълим муассасаси”, “Энг намунали китоб дўкони” кўрик-танловлари ўтказилади, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Энг китобхон талаба”, “Энг китобхон гуруҳ”, “Энг китобхон факультет” интеллектуал танлов ва ўйинлари ташкил этилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram