Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР КЕНГАШИ (DEİK) ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАГА КЕЛДИ

×

 2022-04-20 22:24:19    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Туркия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раҳбари, Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган Nest One лойиҳасини ҳаммуассисликда амалга ошираётган Özgüven Mimarlık ve İnşaat компанияси бошқарув кенгаши раиси Ўзгюр Онур Ўзгювен бошчилигидаги Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) делегацияси бугун Фарғона вилоятига келди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси, жорий йил февраль ойида Туркияга амалий ташриф доирасида Истанбулда Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашида бўлиб, турк инвесторлар, турли соҳаларда муваффақиятли иш олиб бораётган ишбилармонлар билан бизнес-учрашув ўтказганди. Хайрулло Бозоров DEİK вакилларини мавжуд салоҳият ҳамда ҳамкорлик имкониятлари билан яқиндан танишиш учун Фарғона вилоятига таклиф қилганди. (https://t.me/fvhokimligi/9826) Бугунги ташриф ушбу таклиф доирасида амалга оширилди.

Ўзгюр Онур Ўзгювен, AKAY İnşaat компанияси бошқарув кенгаши раиси Эртан Олгун, Me-Ka Dış Ticaret компанияси раҳбари Эржан Челик, Genç Değirmen Makinaları компанияси вице-президенти Эржан Булут ҳамда Ziraat Bank Uzbekistan бошқарув раиси Зафер Жанполатдан иборат делегация аъзолари Фарғонада 300 гектарлик майдонда бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари туркумига кирувчи Экошаҳар лойиҳаси билан жойида танишдилар, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. 

Туркиялик меҳмонлар вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Хожиқўзижон Исақов билан мулоқот чоғида бошқа давлатлар инвесторларининг Экошаҳар лойиҳасида иштироки ҳамда сармоядорлар учун мавжуд имтиёзлар, Экошаҳарда қурилиш объекти барпо этиш шартлари, вилоятда уй-жойлар ва кўчмас мулклар нархлари ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.

Меҳмонлар шунингдек, Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида бўлдилар. Марказда ҳунармандлар томонидан олиб борилаётган атлас, адрас ҳамда гилам тўқиш жараёнлари туркиялик ишбилармонларда катта таассурот қолдирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram