Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ФЕРМЕРЛАР ОЛДИДАГИ БУ ЙИЛГИ МАРРА – ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИНИ 50 ЦЕНТНЕРГА ЕТКАЗИШ!

×

 2022-04-20 22:28:35    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга ҳудудларда бўлиб, 2022 йил пахта ҳосили учун чигит экилган майдонларда ғўза парваришига бағишланган семинарларда қатнашди.

Бувайда, Учкўприк, Данғара, Фурқат туманларида қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, кластер раҳбарлари, ҳудудий ММТП раислари, фермерлар ва механизаторлар иштирокида ўтган тадбирларда ғўза қатор ораларига биринчи ишлов ўтказиш жараёнлари ва культивация отрядлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш масалалари кун тартибида бўлди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли қишлоқ хўжалигида қулай шарт-шароитлар яратилаётганлигини қайд этди. Фермер энди режа учун эмас, манфаат учун ишлайдиган пайт келганлигини қайта-қайта таъкидлади. 

Вилоят раҳбари барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилса, муҳим агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилса, юқори натижаларга эришиш мумкинлигини ўтган йили пахта етиштиришда юқори ҳосил олган фермерлар мисолида тушунтириб ўтди, сувдан тежаб фойдаланиш, “тўлиқ контур – тўлиқ ғўза” шиори билан ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш кераклигига эътибор қаратди.

 Шунингдек, бу йил вилоятда ҳар бир фермер ўзи учун 50 центнердан ҳосил олишни режа қилиб, олдинга интилиши зарурлигини уқтирди. Кластерлар раҳбарлари ва мутасаддиларга ғўза парвариши билан боғлиқ кўрсатмалар берди. 

Нуронийлар ва соҳа фахрийлари дуога қўл очиб, юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака тиладилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram