Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧКЎПРИК ТУМАНИ МАКТАБЛАРИДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ

×

 2022-04-20 23:22:31    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳамроҳлигида аҳоли мурожаатлари бўйича Учкўприк туманида жойлашган мактаблардаги мавжуд муаммоларни ўрганди.

Хусусан, Катта Қашқар МФЙ ҳудудидаги 53-умумтаълим мактаби 0,22 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 1972 йилда қурилган мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётгани айтилди. Айни пайтда ушбу таълим масканида 340 нафар ёшлар 2 навбатда таълим-тарбия олишмоқда.

Шунинг учун тегишли тартибда 220 ўринли қўшимча ўқув биноси ҳамда мавжуд 180 ўринли ўқув биносини таъмирлаш учун 3 млрд. 880 млн. сўмлик инвестиция лойиҳаси тайёрланган. Бироқ, ҳозирги кунда мактаб ҳудудида қўшимча бино қурилиши учун ортиқча ер майдони мавжуд эмаслиги сабабли фуқаролар туман заҳира ерлари ҳисобида давлат рўйхатидан ўтказилган маҳалла ҳудудидаги бўш майдонни янги бино қурилишига ажратилишида ёрдам сўрадилар. Мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 

Вилоят ҳокими тумандаги Истиқбол МФЙда жойлашган 41-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, бу ерда ҳам 220 ўринли қўшимча бино қуриш ва капитал таъмирлаш жараёнлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганди. Ушбу мактаб билан боғлиқ масала тегишли тартибда кўриб чиқилиб, ижобий ечим топилиши маълум қилинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram