Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СИНГАПУР КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2022-04-22 12:06:32    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ва Сингапурнинг қурилиш соҳасидаги энг илғор компанияларидан бўлган “TiongSeng Group”нинг стратегия ва режалаштириш департаменти бошлиғи Дариус Лим билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Дунёнинг қатор мамлакатларида шаҳар инфратузилмалари, хусусан мактаблар, мехмонхоналар, турар жой мажмуалари, бизнес марказлари қурилиши билан шуғулланиб келувчи ушбу компания вилоятимиздаги қурилиш лойиҳаларида ҳам қатнашишга катта қизиқиш билдирди.

Компания анъанавий стандарт қурилиш усуллари билан бир қаторда тежамкор тайёр блокларни қуриш механизмини, яъни модуллар асосида қурилиши мўлжалланган бинонинг блокларини алоҳида тайёрлаб, сўнгра бинони лего услубида кўтариш тизимини жорий этган. Бу жараён орқали кам меҳнат сарфи билан, тез ва сифатли тарзда осмонўпар биноларни қуриш имконияти юзага келади.

Сингапур томонининг қатор таклифлари ўрганиб чиқилгач тез орада вилоятимизнинг қурилиш борасида етакчи бўлган фирмалари ва мутасадди ташкилотлари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот амалга оширилишига ва амалий ҳамкорликка киришишга келишиб олинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram