Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ АФВ ЭТИЛГАН 4 НАФАР ФАРҒОНАЛИК ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-04-23 15:25:14    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз умумхалқ байрами арафасида Президент Шавкат Мирзиёев халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 75 нафар шахсни афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Бугун Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов масъул идоралар раҳбарлари билан биргаликда ушбу фармон доирасида афв этилган 4 нафар фарғоналик фуқаролар билан учрашди. Мулоқот давомида уларнинг муаммолари, ижтимоий ҳаётга мослашиш йўлидаги режалари ўрганилди.

Афв этилган фуқароларга Президентимиз ва халқимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўринларини топишлари кераклиги яна бир бор тушунтирилди.

Хатоларидан пушаймонда эканликларини айтган юртдошларимиз, бағрикенглик ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Аввалдан спорт билан шуғулланиб келган Ҳусан Каримов яна ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилди. Равшан Умурзақов нон цехини, Шукурулло Абдулазизов мебелчилик ишини йўлга қўйиш истакларини айтдилар. Даврон Абдураҳмонов эса дўкон очиш нияти борлигини қайд этди. Уларга масъуллар томонидан тегишли маслаҳатлар берилди ва белгиланган тартибда кўмак кўрсатилиши, қўллаб-қувватланиши мутасадди идоралар вакиллари иштирокида келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram