Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-04-25 15:26:42    486

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Дастлаб “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да қабул қилинган вилоят дастурининг 2022 йил 1-чорак ижроси якунлари юзасидан вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири Маҳсудали Сайдуллаев ҳисобот берди. 

Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан 7 та йўналиш 145 та банддан иборат вилоят ҳудудий дастуринининг ижросини ташкил этиш ва ижроси назоратини таъминлаш бўйича вилоят Ишчи гуруҳлари тасдиқлангани, ҳудудий дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил давомида 11,3 трлн.сўм ва 704,2 млн.АҚШ доллар маблағ сарф этилиши кўзда тутилгани маълум қилинди.

Давлат дастури ва вилоят ҳудудий дастурида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида ўзлаштирилаётган маблағлар, белгиланган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. 

Сессия кун тартибида кўра вилоятда эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш, шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши борасида кўрилаётган чоралар юзасидан берилган ҳисобот қизғин баҳс-мунозаралар билан кўриб чиқилди.

Вилоятда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар, шунингдек, автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йилнинг 1-чораги ижроси ҳамда шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш, вилоятда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ҳам сессия иштирокчилари эътиборида бўлди. 

Кун тартибидаги масалалар бўйича муносабатлар билдирилиб, белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram