Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЁШЛАРИ СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА УМУМЖАМОА ҲИСОБИДА БИРИНЧИ БЎЛИШДИ
2022-04-28 14:23:06 70
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида “Баркамол авлод-2022” спорт ўйинларининг республика финал босқичидан ўрин олган сўнгги мусобақаси якунига етди. 3 кун давом этган турнирда стол тенниси бўйича энг кучлилар аниқлаб олинди.
Республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг 100 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлари иштирокида ўтказилган мусобақада спортчи ёшлар ўғил болалар ва қизлар тоифасида ўзаро кураш олиб бордилар.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти ёшлари биринчи бўлишди. Самарқанд вилояти вакиллари 2-ўрин, Сирдарё вилояти 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram