Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БЕШ ЙИЛЛИК ДАСТУР ТАСДИҚЛАНДИ
2022-04-30 09:50:57 341
Вазирлар Маҳкамасининг «2022-2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (https://lex.uz/pdfs/5988496)ги қарори қабул қилинди. (28.04.2022, 221-сон)
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»;
- Фарғона вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»;
- саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
- 2022 йилда Фарғона вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
- Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.
Комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ, Фарғона вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 3,1 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,5 бараварга оширилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram