Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ АСЛО ЁЛҒИЗ ЭМАС

×

 2022-04-30 13:32:45    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник, Шавкат Aкбаров Марғилон 1-меҳрибонлик уйини тамомлаб ўз уйига эга бўлган битирувчилар ҳолидан хабар олди.

«Уй бердик, кетдик» эмас, нима еяпсан? қандай яшаяпсан, кимлар билан турибсан? — деб хабар олиш бизни оталик бурчимиз. Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги тегишли қарорида буларни 25 ёшгача, узоғи билан 30 ёшгача мониторинг қилишимиз айтилган. Шу сабаб бугун ўзим бошчилигимда жойларда Меҳрибонлик уйини тамомлаб кетганлар ҳолидан Миллий гвардия ходимлари хабар оляпти», - дейди Шавкат Aкбаров.

Полковникнинг бугунги шахсий ёндашуви Меҳрибонлик уйининг собиқ битирувчиси Тарас Ермаковга қаратилди. Уни уйига бошқарма бошлиғи шахсан ўзи ташриф буюрди. Болага 12 турдаги озиқ овқат, кийим-кечаклар бериш билан бирга моддий кўмак кўрсатилди.

— Ўнг қўлим ёшлигимда cинган деб билардим, — дейди Тарас. — Докторларга кўрсатсам, қотиб қолгани сабаб синдириб, такроран даволаймиз, бу эса 13 миллион сўм атрофида бўлади деганди. Мен Президентимиз Шавкат Мирзиёев қарори билан бизга берилган имтиёздан фойдаландим. Ордер асосида Тошкентда мураккаб операциям муваффақиятли ўтди. «Сен ёлғиз эмассан» фонди ва бошқа ҳомийлар дори-дармонимга ёрдам берди. Ҳаммаси учун саховатпеша инсонларга ва давлатимизга раҳмат. Бугун мана соғломман».

Тарас бугун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 1-курсида давлат гранти асосида таҳсил оляпти. Келажакда яхши шифокор бўлиб, болаларни даволашни мақсад қилган.

Вилоят Миллий гвардия бошқармаси назорати остида 2021 йил якунига қадар 30 та етим болага барча шароитларга эга 1 хоналик уйларни калити топширилган эди. Айни дамда Фарғонада 16 та оилавий болалар уйи ҳам фаолият олиб боряпти.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram