Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-04-30 13:37:38    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида бугун мамлакатимиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Ушбу ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида фарғоналиклар ҳам фаол қатнашмоқда.

Хусусан, вилоят маркази Фарғона шаҳрида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончаларида ишлар ташкил этилган.

Умумхалқ хайрия ҳашари давомида жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олинмоқда.

Бундай хайрли тадбирларга вилоятимиз шаҳар-туманларида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин!

Марғилон шаҳри. Ободонлаштириш тадбирларида марғилонликлар ҳам фаол ва ташаббускор бўлмоқда (https://t.me/mshhmxx/6677)

Ёзёвон тумани. Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳудудларда умумхалқ ҳашарларига бош бўлишмоқда (https://t.me/yozyovon24/28016?single)

Қўштепа тумани. Бугун эрта тонгдан қўштепаликлар ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига отландилар

(https://t.me/qoshtepatumanhokimligi/19206)

Олтиариқ тумани. Умумхалқ хайрия ҳашари юқори уюшқоқликда бўлиб ўтмоқда (https://t.me/oltiariqtumanihokimligi/5975)

Риштон тумани. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда (https://t.me/RISHTON_24/55106?single)

Ўзбекистон тумани. Умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда давом этмоқда (https://t.me/uzbaxborotxizmati/12768)

Умумхалқ хайрия ҳашари - элимиз бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги намунасидир!





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram