Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАЛИК ДЕҲҚОНЛАР: “ЕБ КЎРИШ БЕПУЛ, АКА”

×

 2022-05-01 10:09:17    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувада гилос ва қулупнай мавсуми бошланди. Миришкор бободеҳқонларимиз жорий йилнинг илк маҳсулотларини эл дастурхонига тортиқ қилишни бошлади.

Бугун Қувага борсангиз, қўли-қўлига тегмаётган боғбону деҳқонларга ҳар қадамда дуч келасиз. Айниқса, эртаги гилос ва қулупнай бозори авжига чиққан.

– 80 сотих иссиқхонамиз бор. Ўтган йили 7000 туп экспортбоп “Чарли” ва “Кобра” навли қулупнай кўчатларини эккан эдик. Мана, бугун дастлабки ҳосилни харидорларга етказиб беряпмиз, – дейди Жўравой ака Исомиддинов. – Шу кунгача икки тонна териб сотдик.

Биллурдек товланиб, кўзни қувнатувчи резавор март ойининг бошларидан сотувга чиқарилди. Бугунгача 50 миллион сўм даромад деҳқон киссасига кирди. Ҳали пайкалда ҳосил мўл. Энг асосийси, хуштаъм қулупнай яқин хорижга ҳам жўнатилмоқда.

Шунингдек, ишнинг кўзини билган деҳқон 3 минг туп карам кўчати экиб, ундан 4 тонна ҳосил олишга улгурди. Карамдан бўшаган майдонга қулупнай ниҳоллари экмоқчи. Иссиқхонада олти нафар ишчи доимий банд.

Алимардон Кенжаев анча йиллардан буён гилоснинг янги навлари устида иш олиб боради. Асосий эътибор чилги ва экспортбоп навларга қаратилади. Туркия, Эрон, Хитой каби давлатлардан Фарғона иқлимига мос навлар олиб келиниб, маҳаллийлаштириляпти. Албатта, ҳосилдорлик ҳам катта аҳамиятга эга.

 – Гилос асосан экспорт қилинади. Харидор талабига қараб турлича қадоқланиши мумкин. Йил сайин янги навларга талаб кучайяпти. Боғбонларимиз нафақат таъми ва сифати, балки узоқ вақт сақланишига ҳам қизиқишади. Бу жиҳатлар мевани хорижга экспорт қилишда жуда муҳим, – дейди у.

Янгиликка интилиш, ҳавас билан меҳнат қилиш қувалик миришкорларнинг қон-қонига сингиб кетган. Қай издиҳомда бўлманг, мева-чевалар нархи, янги навлар, янгича парвариш усуллари суҳбат қаймоғи бўлиши одатга айланган бу ерда. Йўл бўйларида, полиз ёки боғларда эса хуштаъм мевалардан истаганча татиб кўриш мумкин. “Еб кўриш бепул, ака”, дея очиқ юз билан кутиб олишади сизни.

Қақроқ қир-адирликларда яратилаётган мўъжизани ўз кўзингиз билан кўришни истасангиз, Қувага келинг.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram