
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
2022 ЙИЛ МАЙ ОЙИ ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ТЎЛОВЛАРИ УЧУН МАБЛАҒЛАР МОЛИЯЛАШТИРИЛДИ

2022-05-01 17:36:17 594
Рамазон ҳайити байрами арафасида пенсия ва нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан 2022 йилнинг май ойи пенсия ва нафақа тўловлари 12 фоизга оширилган миқдорда тўлов қайдномалари шакллантирилиб, маблағлар 30 апрель куни тижорат банкларига молиялаштирилди.
Банк пластик карталари орқали олувчи фуқароларнинг маблағлари тўлов карталарига юклаб берилмоқда. Пенсия ва нафака олувчиларга АТ Халқ банки томонидан нақд пулда тарқатилиши ҳам таьминланмоқда.
Шунингдек, вилоятимиздаги 28 нафар 1941-1945 йил уруш ногирони ва қатнашчиларига 15 миллион сўмдан пул мукофоти тўланиши учун тўлов қайдномалари шакллантирилиб, маблағлар АТ Халқ банки филиалига тўлиқ молиялаштириб берилди.
Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram