Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 28 НАФАР ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ УМРГУЗАРОНЛИК ҚИЛИШМОҚДА
2022-05-06 18:51:13 85
Иккинчи жаҳон уруши йилларида юз мингдан зиёд фарғоналик ўғлонлар фашист босқинчиларига қарши мардонавор жанг қилиб, кўрсатган мардлиги ва жасурлиги учун улардан 14 минг 912 киши жанговар орден ва медаллар билан мукофотланган.
Бугунги кунда вилоятимиз шаҳар ва туманларида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари 28 киши, хусусан Фарғона шаҳрида 7 нафар, Фарғона туманида 4 нафар, Олтиариқ туманида 3 нафар, Бағдод, Бешариқ, Риштон ва Тошлоқ туманларида 2 нафардан, Марғилон, Қўқон шаҳарларида, Бувайда, Учкўприк, Қува ва Ўзбекистон туманларида 1 нафар фахрий умргузаронлик қилишмоқда. Ўтган йили бу кунларда вилоятимизда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари сони 45 нафар эди...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони билан, уларнинг ҳар бирига ўн беш миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram