Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “АДЛИЯ САЙЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-05-07 16:32:39    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳмад ал-Фарғоний номидаги дам олиш ва истироҳат боғида вилоят адлия бошқармаси томонидан “Инсон қадрини улуғлаш-энг олий саодат” шиори остида “Адлия сайли” тадбири ташкил этилди. 

Унда вилоят даражасидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари мутахассислари томонидан фуқароларнинг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатилди. Сайёр давлат хизматлари, нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ ҳаракатларини амалга ошириш, оилавий низолар ва ажримлар, ишсизлик ва жиноятчиликни олдини олиш каби кўплаб масалаларга эътибор қаратилди.

Аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида оддий тилда тушунтиришлар бериш мақсадида ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўргазмали тарғибот материаллари билан жиҳозланган «Ҳуқуқий ахборот бурчаклари» ташкил этилди. Адлия вазирлиги томонидан оила, уй-жой, ер, солиқ, банк, тадбиркорликка оид, меҳнат, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя, таълим, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва бошқа ҳаётий муҳим масалалар бўйича тайёрланган 500 дан ортиқ ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарига” киритилган фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олинди. Бундан ташқари, ёшлар ва имконияти чекланган шахсларга қонунчиликда берилган имтиёзлар, меҳнат муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит олиш билан боғлиқ масалаларга ҳам ойдинлик киритилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram