Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎШТЕПАДА ЯНА БИР МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-16 17:05:51    126

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани Истиқлол МФЙ ҳудудида капитал таъмирдан чиқарилган Истиқлол маданият марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, маданият соҳаси ходимлари, маҳалла нуронийлари, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда “Инсон қадри учун” деган ислоҳотларда маданият соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилгани, янги қарорлар, имкониятлар, шароитлар қилиб берилаётганлиги қайд этилди. Бу кошона халқимиз хурсандчилиги, маданий ҳордиқ чиқариши учун хизмат қилиши, ёшлар учун тўгараклар, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий соҳада қизиққан йўналишлари бўйича билим олишлари учун шароит қилиш лозимлиги таъкидланди. Фақат шаҳарларда эмас, балки қишлоқларда яшовчи аҳоли вакилларининг маданий ҳордиқ чиқариши, концерт, театр томоша қилишлари учун бу каби иншоотлар кераклигига эътибор қаратилди.

4,5 миллиард сўм маблағ сарф этилган марказ Истиқлол МФЙда яшовчи 3 минг 600 дан зиёд аҳоли билан биргаликда тумандаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ҳам хизмат кўрсатади.

Марказда 440 ўринли томоша зали, рақс, мусиқа, эстрада йўналишларида 10 дан ортиқ тўгаракларга 200 дан зиёд ёшлар жалб этилади. Кейинчалик бу ерда музей ҳам ташкил қилиш режалаштирилган.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram