Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИКЛИК ЁШ СПОРТЧИЛАР АШИХАРА-КАРАТЭ БЎЙИЧА ОСИЁ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИДА 6 ТА ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

×

 2022-05-20 10:57:56    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Тошкент шаҳрида ашихара-каратэ бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда энди ривожланиб бораётган каратэнинг ашихара тури бўйича мусобақада Осиё ва Европанинг 15 мамлакатидан келган 6 ёшли ёш спортчилардан бошлаб фахрий ёшдаги каратэчилар жами 100 та медаллар жамланмаси учун беллашдилар.

Мусобақада Учкўприк тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Ёш спортчилар мусобақа якунида 6 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Тумандаги 17-умумтаълим мактабида ёш спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, спортчиларнинг устоз-мураббийлари ва ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ёш спортчилар эришган муваффақиятлар эътироф этилиб, спортчилар ва уларнинг мураббийлари туман ҳокимлигининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram