Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АБРОРЖОН АСҚАРОВ УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ 

×

 2022-05-23 18:18:34    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун халқ депутатлари Учкўприк туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров собиқ туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев даврида Учкўприкда саноат ва ишлаб чиқаришда, ижтимоий-иқтисодий йўналишларда, барча соҳаларда салмоқли ютуқларга эришилганлигини таъкидлади ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган Акмалжон Маҳмудалиевнинг келгуси ишларида зафарлар тилади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими томонидан тақдим этилган Асқаров Аброржон Қамбарович номзоди туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Аброржон Асқаров Учкўприк тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Аброржон Асқаров 1984 йилда Бувайда туманида туғилган. 2005 йилда Фарғона политехника институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган. 

Меҳнат фаолияти давомида Бувайда туманидаги “Нурафшон” кредит уюшмасида, “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти филиалида турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram