Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРДА КАТТА КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-05-24 22:31:05    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳри. "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасида турли “ижтимоий дафтарлар”да рўйхатда турган бир гуруҳ хотин-қизлар туристик манзиллардан бўлган Буҳоро шаҳрига саёҳатга боришди. (https://t.me/fargonauzpress/7453)

Бағдод тумани. Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов давлат ва жамоат ишларида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ онахонларни йўқлаб, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.(https://t.me/bagdodim_news/16000)

Ёзёвон тумани. Туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан "Оналарга эҳтиром " фестивали доирасида ёши улуғ онахонлар холидан хабар олинди. “Қатортол” ҳамда “Ижодкор” МФЙларда яшовчи оналар учун байрам дастури ташкил этилди. (https://t.me/yozyovon24/29009)

Қўштепа тумани. "Хўжақишлоқ" МФЙда яшовчи, бир неча йиллар давомида “Саллох” фермер хўжалигида раҳбарлик қилган, меҳнат фахрийси Олимахон ая Охунованинг хонадонида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Илёсбек Новиков, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

(https://t.me/qoshtepatumanhokimligi/19863?single)

Ўзбекистон тумани. 75 та маҳаллаларнинг ҳар бирида, таълим масканлари ва меҳнат жамоаларида "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, туркум акцияларда ўтказилмоқда. Мўътабар зотлар яна бир бор улуғланиб, уларга совғалар туҳфа этилмоқда. Оналарни мадҳ этувчи куй-қўшиқ, шеърлар янграмоқда. (https://t.me/uzbaxborotxizmati/13225)

Қува тумани. “Қорақум” МФЙда ўтказилган “Оналарга эҳтиром” шиори остидаги учрашувда ҳудуддаги кекса ёшдаги онахонлар, фаол хотин-қизлар иштирок этди. Тадбирда инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган оналарга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди, эҳтиром гуллари улашилди. (https://t.me/quvaaxborothizmati/5161?single)








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram