Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕРМАНИЯ КОМПАНИЯСИ ЕВРОПА БОЗОРИ УЧУН ФАРҒОНАДА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ

×

 2022-05-24 23:06:54    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг “Teamdress Holding GmbH” компанияси директори Коринна Хорндал ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг германиялик халқаро маслаҳатчиси Мартин Шоршни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти тикув-трикотаж соҳаси салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Европа бозори учун Фарғонада маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Teamdress Holding GmbH” компанияси Европада иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун иш кийимлари етказиб берувчи йирик тузилмалардан бири ҳисобланади. 100 йилдан зиёд тарихга эга компаниянинг бош қароргоҳи Гамбург шаҳрида жойлашган.

Компания дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган саноат корхоналари, соғлиқни сақлаш, ўт ўчириш, қутқарув хизматлари, умумий овқатланиш тармоғи ходимлари, ишчилар ва бошқа соҳа вакиллари учун махсус кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар тармоғига эга.

Коринна Хорндал, Ўзбекистоннинг, хусусан Фарғона вилоятининг текстиль соҳасидаги имкониятларини юқори баҳолаб, “Teamdress Holding GmbH” айнан шу сабабдан Фарғонада ўз буюртмаларини жойлаштиришни режалаштираётганини қайд этди. Шунингдек, келажакда буюртма бериладиган кийим-кечаклар учун керакли аралаш матоларни вилоятимиз ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Вилоятдаги текстиль корхоналари билан ҳамкорлик жараёнида ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлигини ошириш ҳамда сифатини юксалтириш мақсадида германияликлар томонидан махсус халқаро AAMT дастури ёрдамида ўқув амалиётлари ҳам ташкил этиш кўзда тутилган. 

Вилоят ҳокимининг таклифи билан, эртага Коринна Хорндал ва Мартин Шорш Учкўприк туманида янги барпо этилган Бобошбек савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси имкониятлари билан танишишади, маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик борасида мулоқот ўтказишади. Шунингдек, тикувчилар учун махсус курслар ташкил этиш масаласи бўйича Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлишади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram