Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ СОВРИНИ УЧУН ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР 18 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

×

 2022-05-27 15:18:54    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 182 нафар энг кучли ёш спортчилар қатнашди.

Чемпионатда ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Натижаларга кўра, умумжамоа сифатида Ўзбекистон 1-ўринни, Тожикистон 2-ўринни ҳамда Қирғизистон 3-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида вилоятимиз спортчилари ҳам иштирок этиб, жами 18 та медаллар шодасини қўлга киритишди.

Шаҳриёр Муқимов, Фахриддин Мухаммаджонов, Заҳро Маҳмудова олтин медаль билан тақдирланган бўлса, Озодбек Салимов, Асадбек Далилов, Илёсбек Сотволдиев, Элёржон Абдураимов, Мушарраф Муродалиева, Жумагул Эркинжоновалар кумуш медалларга эга чиқишди.

Шунингдек, Нажмиддин Умаров, Бунёдбек Расулов, Абдуллазиз Сойибов, Диёрбек Сатторов, Шукурилло Маматкаримов, Моҳларой Дўсматова, Ферузабону Муродилова, Насибахон Акбарова, Райҳонахон Маматкаримовалар бронза медалларига муносиб кўрилди.

Жаҳон чемпионати баҳслари якунлангач, ташкилотчилар томонидан ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 5 миллион сўм, иккинчи ўринга эга бўлган спортчиларга 3 миллион сўм, иккита учинчи ўринни эгаллаган полвонларга 2 миллион сўмдан пул мукофотлари ҳамда диплом ва медаллар топширилди.

Мусобақа Фарғона вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram