Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТУРКИЯНИНГ İMSİAD ТАРКИБИГА КИРУВЧИ КОМПАНИЯЛАР БИЛАН КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

×

 2022-06-03 22:07:06    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга амалий ташриф билан келган Туркиянинг Бурса вилояти Қурилиш пудратчилиги саноатчилари ва тадбиркорлари уюшмаси – İMSİAD раиси Мустафа Андич бошчилигидаги турк тадбиркорларининг катта делегациясини қабул қилди.

Учрашувда турар-жойлар ва саноат объектлари қурилиши, қурилиш материаллари ва декоратив маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мебелсозлик, заргарлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Туркиялик ишбилармонлар Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда барпо этилаётган Экошаҳар лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирдилар. Экошаҳар қурилишидан Туркия, Эрон, Япония, Корея каби мамлакатлар сармоядорлари ўрин олишгани, İMSİAD компаниялари учун ишончни янада мустаҳкамлаши қайд этилди.

Икки кун давомида вилоятимизда бўлиб турган ҳамда фарғоналик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказган İMSİAD таркибига кирувчи компаниялар раҳбарлари, шунингдек, вилоятимизнинг Бувайда тумани тадбиркорлари билан ҳамкорликда замонавий технологияларни жорий этган ҳолда саноат усулида мебель ишлаб чиқариш ҳамда Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш режаларини ҳам баён қилдилар. Вилоятимиз ҳудудида жалюзи пардалар ишлаб чиқариш, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш бўйича ҳам музокаралар бошлаб юборилган.

Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Туркияга ташриф дастури доирасида Бурса Тижорат ва Саноат палатасида бўлиб ўтган учрашувда 200 га яқин компанияларни бирлаштирган İMSİAD уюшмаси билан ҳамкорлик тамали қўйилганди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram